Корзина заказов

Sulfate zink 220mg (50mg) / Рух сульфат 50 мг

Модел: Sulfat Zink
Мавжудлиги: Мавжуд
Нарх: 238.900 сум

Sulfate zink 220mg (50mg) / Рух сульфат 50 мг

Алопециянинг (каллик) андрогенетик шаклида рух витаминининг фойдали хусусиятлари. Рух сульфат бир нечта турларга эга. Сочларни даволаш учун албатта рух сульфат керак. Ушбу витамин сочларни озиқлантириш учун муҳим таркибий қисмлардан биридир, ва унинг етишмаслиги сочларнинг ҳолатига, бош терисининг ҳолатига ёмон таъсир кўрсатади.
Витамин етишмаслиги оқибати – сочлар кўп тўкилишининг шунингдек уларнинг ингичкалашиши, бош териси эса таъсирчан ва ёғли бўлиши, қазғоқ пайдо бўлиши мумкин, шунингдек турли яллиғланишлар узоқ бўлиб туради. Рух ўз мазмунига кўра кучли антиоксидант ҳисобланади, у барча зарур элементларнинг сингишига кўмаклашади ва органлар тизимини кераксиз нарсалардан халос қилади. Рух сульфати инсон организмида зарур озиқавий элементларга боғлиқ бўлган алопециянинг андрогенетик шакли каби муаммоларни бартараф қилишда энг муҳим роль ўйнайди. Ушбу витаминнинг етишмаслиги гумон қилинганда –сочлардаги муаммо айнан мазкур витамин етишмаслиги сабабли эканлигини аниқлаш жуда қийин. Бош терисининг устки қатлами ва сочлар кутилмаганда ўта қуруқлик, қичишиш, қазғоқ, сочларнинг мойли эканлиги ва синувчанлиги сингари камчиликларни намоиш этиб бошлаганида– бу аломатларда организмда рух сульфати етишмаслиги тушунилади.

Сочларнинг асосий таркиби – бу оқсил ва кератин, айнан шу икки модда сочларга ҳаёт бағишлайди ва уларни сифатли ўстиради.

Бу таркибий қисмлар етишмаганида, инсоннинг модда алмашинуви сочлардан оқсил ва кератинни тортиб олиб  зарур моддаларни бутун организм учун  ўзлаштира бошлайди. Организмнинг бундай ҳаракатининг натижасида  сочлар тўкилади, уларнинг ҳолати ёмонлашади. Иммун тизимининг тўғри ишлаши учун Рух ажралмас элемент ва унинг етишмаслиги иммунитетнинг кучсизланишини келтиради, организм сиртдан келадиган таҳдидларга қарши  курашишга қодир бўлмай қолади.



• Рух табиий иммуномодулятор. Организмнинг иммун ҳимояси жараёнини ишга туширади. Организмда бактерия ва вирусларни йўқ қилишга кўмаклашади.
• Организмда коллаген тўқималарни ишлаб чиқарилиши жараёнини фаоллаштира.
• Ташқи қўзғатувчиларга аллергик реакциялар чиқишини бартараф қилади.
• Тўқималар хужайралари тикланишида ёрдам беради.
• Яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
• Антиоксидант.
• Мия фаолиятини яхшилайди.
• Ошқозон ости безига ёрдам беради. Инсулин ишлаб чиқаришда иштирок этади.
• Организмга оқсилларни синтезлашда кўмаклашади.
• Овқатдан озиқавий моддаларнинг ҳазм қилинишини яхшилайди.




Эркакларда ва аёлларда сочлар тўкилишининг энг кўп тарқалган сабабларидан бири – РУХ  витамини етишмаслиги ҳисобланади
Андрогенлик алопецияни даволашда минкосидил стимулятори билан – биринчи навбатда организмни тикланишга қаратиш керак. Агар инсон организмида моҳиятига кўра сочлар ўсиши учун ОЗИҚАВИЙ элемент ҳисобланадиган витаминларнинг етишмаслиги кузатилса сочлар ўсишининг ташқи стимулятори миноксидилдан  катта фойда бўлмайди . Айрим ҳолларда калликда ва таркибида минкосидил бўлган препаратлар билан даволашда РУХ ва БИОТИН витаминларини албатта қабул қилиш керак.
РУХ турли шаклларда чиқарилади. Капсулалар, таблеткалар, зардоб. Сочлар билан боғлиқ касалликларни даволаш учун РУХНИ таблетка шаклида қабул қилиш лозим. Тавсия қилинадиган дозировка эркаклар учун 50 мкг, аёллар учун 20 мкг.

 

Шхрх ёзинг

Исмингиз:


Сизнинг шархингиз: Огохлантириш: HTML қўллаб-қувватланмайди! Оддий матдан фойдаланинг.

Рейтинг: Ёмон            Яхшини

Расмда қўрган кодни киритинг:



Leave a review ↓
 
Nobody has left any reviews.