Корзина заказов

МИНОКСИДИЛ EQUATE 2%

Модел: EQUATE 2%
Мавжудлиги: Мавжуд
Нарх: 359.000 сум

АЁЛЛАР УЧУН МИНОКСИДИЛ EQUATE 2%

Аёллар учун минкосидил сочларни даволашнинг ёки уларни тиклашнинг кескин усули ҳисобланади.  Препарат амалда 100% аёлларга таъсир қилади, ва бу препаратнинг индивидуал таъсир қилмаслик аёлларда нолга тенг  Equate minoxidil 2% препаратидан фақат тўкилган сочларни тиклаш учун қўлланади. Соч билан боғлиқ бошқа муаммоларга қарши – препарат кучсиздир. Equate minoxidil 2% Препарати ушбу турдаги FDA америка ташкилоти томонидан тасдиқланган препаратларидан бири ҳисобланади

  Даволаш курси якка тартибда танланади ва пациентнинг ёши, сочлар қачондан бери тўкилади, бошнинг қайси соҳасида тўкилиш кечмоқда, сочлар ёғлими, сочлар ҳомиладорлик натижасида тўкилмоқдами ёки эмизиш даврида тўкилмоқдами, шу сингари омилларга боғлиқ.

Эътиборни қаратамиз, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ва кейин –препаратдан фойдаланиш тавсия қилинмайди.

Equate minoxidil 2% фақат андрогенлик, диффузлик ёки ўчоқли алопецияда таъсир кўрсатишга қодир.

Витаминлар етишмаслиги натижасидаги сочларнинг тўкилишини миноксидил билан даволашмайди.

Витаминлар етишмаслиги ҳолатида Biotin 5.000 mkg витаминлари қабул қилинади

Препаратни қўлланиши: 

Equate minoxidil 2% дан фойдаланиш осон. Препаратдан фойдаланишдан олдин сочларни ювиш лозим ва уларни қуритиш керак. Препарат бош терисига суртилади ва сочлар камайиши кузатилган муаммоли участкаларда бир теккис тақсимланади. 1мл дозадан ортиқ суртмаслик керак. Кўпроқ миқдорда препарат суртишдан унинг самараси кўпайиб қолмайди.

Препарат аста секин таъсир қилади – сочларни тиклаш ва калликни тўхтатиш учун сабр билан режимга риоя қилиш ва ҳар куни бошнинг шикастланган жойларига препарат суртиш керак. Фақат 2-3 ойдан кейин биринчи натижалар кўрина бошлайди. Янги тук сочлар пайдо бўлади.

Калликнинг андрогенетик шаклига эга бўлган аёллар доим миноксидилдан фойдаланиши лозим. Даволашдаги танаффуслар натижаларда салбий акс этади.

2% концентрациялик минкосидил кўпик, лосьон ёки спрей шаклидаги турли воситаларда чиқарилади: Minoxidil, Foligan, Rogaine, Alerana, Minox, Lipogaine, Equate.  Уларнинг барчаси бир хил таркибга эга, ва аналоглар ҳисобланади.

Даволаниш жараёнида муҳим:

Тавсия қилинган дозировкани ошириб юборманг – ножўя таъсирлар пайдо бўлиши ҳавфи юқори

Терининг шикастланган– кесилган, тирналган майдонларига воситани суртиш мумкин эмас.

Миноксидил билан контактдан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Миноксидил ушлаган бармоқлар билан–керак бўлмаган жойларда сочлар ўсмаслиги учун юзга ёки терининг бошқа қисмларига тегинмаслик.

Миноксидил препаратини кечки пайт суртиш –препарат лозим даражада сингиши учун ухлашдан 2 соат олдин суртиш керак.

Воситанинг таъсири пасайишига йўл қўймаслик мақсадида Миноксидилни бошқа препаратлар билан биргаликда суртиш мумкин эмас.

 

Шхрх ёзинг

Исмингиз:


Сизнинг шархингиз: Огохлантириш: HTML қўллаб-қувватланмайди! Оддий матдан фойдаланинг.

Рейтинг: Ёмон            Яхшини

Расмда қўрган кодни киритинг:



Leave a review ↓
 
Nobody has left any reviews.