Корзина заказов

Fish oil / Балиқ мойи Омега 3

Модел: Fish oil
Мавжудлиги: Мавжуд
Нарх: 180.000 сум

Fish oil / Балиқ мойи Омега 3

     Балиқ мойи- бу бизнинг организмимиз учун витаминлар ва (полинасыщенный) ёғ кислоталарининг хазинаси. Қўллаш кўрсатмаси жуда узун рўйхатдан иборат. Организмни тозалайди, организмдан мойларни чиқаради, иммунитетни кўтаради,сочларимизни соғлом, қалин қилади ва уларни тўкилишининг олдини олади. Балиқ мойи Омега 3 кислоталари билан ноёб махсулот у организмни тартибга келтиради, қондаги холестерин миқдорини камайтиради, шу билан инфаркт ёки инсультнинг одини олади. Кўрсатмалар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин, биз Балиқ мойи Омега 3 кислоталарини сочларга ёрдам берадиган восита сифатида кўриб чиқамиз.

     Омега 3 бизнинг органларга жуда катта фойда келтиради. Улар илдизларни озиқлантиради, сочларни ялтиратиб кучли кўриниш беради, соч ўсишини икки карра тезлаштиради.

   Бош териси қуруқлиги, қичишиши, ва пўст ташлаш муаммоси билан курашишни- Омега 3 кислотаси аъло даражада бажаради. Соч илдизлари кислород ва темир моддасига муҳтож, улар эса ёғ мойида мавжуд- уларни соч илдизларига транспортировка қилишга кўмаклашади

    Пальмитинли ва олеинли кислота сочларнинг тузилишга сочнинг ичидан ҳам, сиртидан ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Балиқ мойининг асосий таркибига кирадиган А витамини- сочларнинг синувчанлигини бартараф қилади. Кальций ва фосфор микроэлементлари Д витамини ёрдамида транспотировка қилинади. Бизнинг сочларнинг асосий таркиби кальций ва фосфор. Агар организмда бу микроэлементларга етишмовчилик сезилса, бизнинг сочлар жуда секин ўсади ёки умуман ўсиши тўхтайди.

  Кўпинча ўз режимидан чиқиб кетганларда, бошқа шахарга кўчиш, ўзгача овқатланиш, ўзгача иқлимда сочлар тўкилади - моддалар алмашинувига зарар келтирилади.

  Моддалар алмашинуви бузилиши қатор муаммолар олиб келиши мумкин: семириш, каллик, хуснбузарлар ва ш.к.

  Балиқ мойи моддалар алмашинувини яхшилайди, уни нормаллаштиради.

 Балиқ мойи –сочлар сифатини яхшилашда тенги топилмайдиган ёрдамчидир. Сочлар ўсишини кучайтиради

  Балиқ мойини ўрнига балиқ билан алмаштирса бўладими?

-Ҳа, мумкин, бу вариантда чуқур сув остидаги– семга, тунец, скумбрия, сардина балиқлари фойдали. Бироқ уларни катта миқдорда ҳар куни истеъмол қилиш керак.

Кундузги тавсия қилинган балиқ мойи дозаси 2гр. ташкил этади. Қабул қилиш курси натижаларни кўриниши учун 2 ойдан кам бўлмаслиги керак.

Қарши кўрсатмалар мавжуд. Маслаҳат олиш учун биз билан боғланинг.

+99898 124-64-84 ёки почта орқали  sales@volos.uz

 

Шхрх ёзинг

Исмингиз:


Сизнинг шархингиз: Огохлантириш: HTML қўллаб-қувватланмайди! Оддий матдан фойдаланинг.

Рейтинг: Ёмон            Яхшини

Расмда қўрган кодни киритинг:



Leave a review ↓
 
Nobody has left any reviews.